Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2030 йилга келиб Навоий халқаро аэропортида парвозлар сони 2,3 баробарга оширилиб, йилига 7 мингтага етказилади
14:05 / 2026-02-16

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Навоий халқаро аэропортида лойиҳавий бошқарув тамойилларини жорий этиш натижасида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди: 

а) 2030 йилга келиб: 

аэропортда амалга оширилаётган парвозлар сонини 2,3 баробарга ошириб, йилига 7 мингтага етказиш; 

йўловчи ташиш ҳажмини йилига 150 минг нафарга ҳамда юк ташиш ҳажмини 45 минг тоннага етказиш; 

б) 2026 йилда Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия ва Хитойдан почта-курьерлик ва тижорат юкларини етказиб бериш бўйича авиақатновлар сонини ҳафтасига 3 тага етказиш; 

в) аэропорт ҳудудида: 

2028 йил якунига қадар ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва бўяш бўйича алоҳида марказ ташкил этиш; 

амалдаги ёнилғи-мойлаш материаллари омбори ва юк терминали инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланишга эришилгандан сўнг, талабдан келиб чиққан ҳолда сиғими 10 минг тоннали резервуарларни ҳамда 16 минг метр квадратли янги юк терминалини барпо қилиш. 

"Навоий халқаро аэропорти" МЧЖ "Uzbekistan Airports" АЖнинг марказлашган оператив бошқариш тизимидан ажратган ҳолда унинг фаолиятига лойиҳавий бошқарув тамойиллари жорий этилади. 

"Навоий халқаро аэропорти" МЧЖ ижро этувчи органига қуйидагиларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқиқи берилади: 

а) ўз даромадлари ҳисобидан авиация хизматлари экспортини оширишга қаратилган қўшимча хизматлар турларини кенгайтириш (ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва бўяшни ташкил қилиш); 

б) йўловчи ва юк ташиш, транзит ва техник қўниш, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва бўяш бўйича маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ва шартномалар тузиш; 

в) ҳаво кемаларига авиаёнилғи қуйиш ва хорижий авиаташувчилар томонидан олиб келинган авиаёнилғини сақлаш бўйича жаҳон авиация бозори конъюнктурасига мос тарифларни белгилаш; 

г) ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатиш, шу жумладан, уларга техник ва тижорат хизматлари бўйича рақобатбардош тариф сиёсатини юритиш; 

д) аэропорт фаолиятидан олинадиган соф фойдани инфратузилмани янада ривожлантириш ҳамда кўрсатиладиган хизматлар тури ва ҳажмини кенгайтиришга қаратилган мақсадларда мустақил тасарруф этиш; 

ж) хорижий авиакомпанияларга авиақатновларни бажариш учун Навоий халқаро аэропортида рухсат берилган 5 ва 7-ҳаво эркинлигини тарғиб қилиш ҳисобига авиакомпаниялар сонини кўпайтириш.

ЎзА