Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026 йилга қадар 100 минг ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи қурилади
17:06 / 2023-09-25

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз олдига қўйган мақсади, касбий ютуқларига эришишига кўмаклашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан.

Талабаларнинг билим олиши, дарсдан бўш вақтини самарали ўтказиши ва соғлом турмуш кечиришини таъминлаш мақсадида замонавий шароитга эга бўлган ётоқхоналарни барпо этиш кўлами кенгайиб бормоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурга кўра, 2026 йилга қадар республика бўйича 100 минг ўринга мўлжалланган талабалар турар-жойи қурилиши белгиланган. Дастур қабул қилингандан буён 26 минг 171 ўринли 55 та ётоқхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати  маълумотларига кўра, жорий йилда республика миқёсида 38 минг 633 ўринли жами 85 та талабалар турар-жойини бунёд этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улардан 55 таси давлат-хусусий шериклик, 30 таси олийгоҳ ва бюджет маблағлари, инвестиция дастури асосида қурилиши белгиланган.

Жорий йил якунигача давлат дастурига кўра жорий йил якунига қадар 18 минг ўринли талабалар турар-жойини қуриб битказиш режалаштирилган. Жумладан, ўтган 9 ой давомида жами 9 минг 14 ўринли 21 та талабалар турар-жойи фойдаланишга топширилди. Шундан 11 таси давлат-хусусий шериклик, 10 таси олий таълим муассасаси маблағлари ҳисобидан қурилган.

Йил якунига қадар яна 9 минг 469 ўринли 20 та талабалар турар-жойи қуриб, фойдаланишга топширилади. Хусусан, уларнинг 12 таси давлат-хусусий шериклик, 5 таси олий таълим муассасалари маблағлари, 3 таси инвестиция дастури асосида. Ҳозирда 25 минг 569 ўринли 54 та талабалар турар-жойини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда 115 та давлат олийгоҳида жами 324 та талабалар турар-жойи мавжуд бўлиб, уларнинг сиғими 117 минг 646 ўринни ташкил этади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА