Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026 йилда барча давлат хизматлари ва коммунал тўловлар нақдсиз тўлов шаклига ўтказилади
12:29 / 2025-12-26

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 45-50 фоиздан 28 фоизга пасайтиришга эришилди. Лекин бу ҳали дастлабки қадамлар экани таъкидланди Мурожаатномада.

Бу борадаги ишларни кучайтириш учун 2026 йилда барча давлат хизматлари ва коммунал тўловлар, ёқилғи, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, автомобиль ва кўчмас мулк савдолари нақдсиз тўлов шаклига ўтказилади.  

Солиқ, божхона, санэпидемназорат, стандарт, карантин, қурилиш назорати инспекцияси, ёнғин хавфсизлиги каби 17 турдаги текширувларда ёнкамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади.  

«Соя»даги иқтисодиётдан ихтиёрий равишда шаффофликка чиқмоқчи бўлган тадбиркорлар бухгалтерия, статистика, солиқ ҳисоботларини юритиш бўйича бепул ўқитилади.  

–Айрим юртдошларимизда топган даромадини иқтисодиётга йўналтириш, банк депозитига жойлаштириш, активларини ўз номига расмийлаштириш билан боғлиқ хавотирлар бор.  Шу боис, депутатларимиз ва Марказий банк халқаро ташкилотлар билан маслаҳатлашган ҳолда, фуқароларимиз юртимизда ёки чет элда шу пайтгача олган даромад ва активларидан эмин-эркин фойдаланишига шароит яратиш бўйича таклифлар тайёрласа, ўйлайманки, тўғри бўлади, – деди Президентимиз.  

ЎзА