Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди
15:15 / 2026-02-17

Ўзбекистон мусулмонлари идораси идораси ҳузуридаги Фатво маркази томонидан милодий 2026 йил (ҳижрий 1447 йил) Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори белгиланди.

Закот нисоби — 100 миллион сўм

Қарорга кўра, жорий йилда закот нисоби тахминан 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 миллион сўм этиб белгиланган.

Шунга кўра, камида 85 грамм тиллага, ёки 100 миллион сўм пул маблағига ёхуд шу қийматдаги тижорат молига эга бўлган шахс жами маблағининг 2,5 фоизини (қирқдан бир қисмини) закот ниятида муҳтожларга бериши фарздир.

Фитр садақаси миқдори

Фитр садақаси қуйидаги миқдорларда белгиланди:

2 кг. буғдой ёки унинг қиймати — 10 000 сўм

2 кг. буғдой уни ёки унинг қиймати — 12 000 сўм

4 кг. арпа ёки унинг қиймати — 20 000 сўм

2 кг. майиз ёки унинг қиймати — 110 000 сўм

4 кг. хурмо ёки унинг қиймати — 200 000 сўм

Фуқаролар ўз имкониятидан келиб чиқиб ушбу маҳсулотлардан бири ёки унинг пул қийматини фитр садақаси сифатида эҳтиёжмандларга беришлари мумкин. Фитр садақаси Рамазон ойи давомида, ҳайит намозига қадар адо этилиши лозим.

Фидя миқдори

Бир кунлик фидя миқдори фитр садақаси билан тенг этиб белгиланган. Яъни, шахс ўз имкониятига қараб юқорида кўрсатилган маҳсулотлардан бири ёки унинг қийматини фидя ниятида бериши мумкин.

Ҳамроз Баянов, ЎзА