Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026 йил руҳида янгиланаётган маҳалла
16:01 / 2026-01-19

“Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” мамлакатимизда энг қуйи бўғин — маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий салоҳиятини оширишга қаратилган амалий ишлар билан бошланди. Бу жараён Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Хусусан, туманда “Обод ва хавфсиз ҳудуд” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар “Эски Тошкентлик” маҳалла фуқаролар йиғини мисолида ўзининг аниқ ва манзилли ифодасини топди. Туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилган комплекс чора-тадбирлар маҳалланинг нафақат ташқи қиёфасини, балки аҳоли турмуш тарзини ҳам тубдан янгиламоқда.

Ободонлаштириш ишлари инфратузилмани яхшилашдан бошланди. Маҳалланинг ички кўчалари замонавий талабларга мос равишда асфалтланиб, транспорт ва пиёдалар ҳаракати учун қулай шароит яратилди. Электр таъминоти тизимида амалга оширилган янгиланишлар эса аҳолини барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имконини кенгайтирди.

Йўл ҳаракати ва аҳоли хавфсизлиги масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Маҳалла ҳудудида зарур йўл белгилари ўрнатилиб, ҳаракат хавфсизлиги мустаҳкамланди. Шу билан бирга, ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича кўрилган амалий чора-тадбирлар аҳолини сифатли ва узлуксиз сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу ишлар фақатгина обод қиёфани яратиш билан чекланиб қолмаяпти. Улар маҳаллада соғлом, хавфсиз ва фаровон турмуш муҳитини шакллантириш, фуқароларнинг ҳаёт сифати ва эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга қаратилган. Бу эса 2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”нинг мазмун-моҳияти маҳаллада реал натижалар билан ўз ифодасини топаётганидан далолатдир.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА