Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йили бўлади
11:01 / 2026-02-18

Ўзбекистон Республикаси Президенти “2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, қуйидагилар Навоий вилоятини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб  белгиланди: 

а) ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми йиллик ўртача 7,9 фоизга, саноат 7,8 фоизга, бозор хизматлари 15,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,7 фоизга ўсишини таъминлаш; 

б) вилоятни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш ҳамда аҳоли даромадлари барқарор ўсишини таъминлаш, 4,5 минг нафар аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш; 

в) хорижий инвестициялар ҳажмини 4,9 млрд АҚШ долларига, экспорт ҳажмини 1,5 млрд АҚШ долларига етказиш; 

г) тоғ-кон ва геология соҳасини ривожлантириш ва ер қаъри участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида 42 та янги конларни ишга тушириш; 

д) сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига 440 млн метр куб сув иқтисод қилиш; 

ж) хорижий туристлар оқимини 600 минг нафарга, маҳаллий сайёҳлар сонини 3 млн нафарга етказиш. 

Қарор билан: 

а) Навоий вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ва унинг таркиби бўйича прогноз параметрлари; 

б) Навоий вилоятида аҳолини доимий ишга жойлаштириш, даромадини ошириш ва норасмий иш ўринларини легаллаштириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар; 

в) Навоий вилояти туман (шаҳар)ларини ихтисослашуви, географик жойлашуви, табиий хомашё ва ер ресурслари ҳамда инфратузилмавий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг солиштирма устунлиги асосида намунали ҳудудга айлантириш бўйича йўналишлар; 

г) Навоий вилоятининг хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича прогноз параметрлари; 

д) Навоий вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар; 

ж) Навоий вилоятида ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар; 

з) 2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди. 

ЎзА