Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026 йил 1 январдан бошлаб ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган 2 та лойиҳа депутат ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиши мумкин бўлади
13:07 / 2025-09-02

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудларда ижтимоий масалаларни ҳал этишдаги ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди: 

а) сайлов округларида ижтимоий масалаларни ҳал этиш учун депутатларни зарур ресурслар билан таъминлаш амалиётини йўлга қўйиш; 

б) ташаббусли бюджет лойиҳаларини молиялаштиришда олий давлат вакиллик органи томонидан назоратни кучайтириш; 

в) ижтимоий масалаларга оид лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш тартибини жорий қилиш. 

Қарорга кўра: 

а) ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳани депутат ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиш; 

б) Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш, лойиҳаларнинг молиялаштирилиши ва амалга оширилиши устидан парламент назоратини олиб бориш учун 11 нафар депутатдан иборат парламент комиссиясини ташкил этиш; 

в) депутатларнинг сайловчилар билан мулоқоти давомида аниқланган масалалар бўйича бюджет сўровини шакллантириш учун ҳар йили 1 майга қадар республика ижро этувчи ҳокимият органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликларига таклифлар киритиш ва Давлат бюджети лойиҳасининг Қонунчилик палатасидаги муҳокамаларида киритилган таклифлар инобатга олинишини депутатлар томонидан назорат қилиш амалиёти йўлга қўйилади. 

2026 йил 1 январдан бошлаб: 

а) депутатлар ҳар йили ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаётига ва ҳудудни ривожлантиришга бевосита таъсир қиладиган иккита лойиҳани (ҳар мавсумда биттадан) сайловчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда "Очиқ бюджет" ахборот порталида танлайди ва мазкур танлов лойиҳани Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади; 

б) порталда депутат ташаббуси асосида молиялаштириладиган лойиҳалар учун алоҳида саҳифа ташкил этилиб, шу турдаги барча лойиҳаларнинг жамоатчилик учун очиқ рўйхати юритилади. 

ЎзА