2026 йил 1 январдан АҚШ фуқаролари учун 30 кунгача муддатга визасиз режим жорий қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Америка Қўшма фуқаролари учун учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида давлатлараро муносабатларни янада ривожлантириш учун 2026 йил 1 январдан Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кунгача муддатга визасиз режим жорий қилинади.
ЎзА