Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026 йил 1 майдан бошлаб ташқи савдога оид нотариф тартиботларни белгилашнинг шаффоф механизми жорий этилади
11:30 / 2025-12-30

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ, ташқи савдо фаолияти билан боғлиқ рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатлар ва сертификатларни расмийлаштириш хавфларини баҳолаш тамойиллари асосида ишловчи қуйидаги ахборот тизимлари 2026 йил 1 июлдан ишга туширади: 

а) хавф даражаси паст бўлган товарлар бўйича рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатлар ва сертификатларни автоматик равишда расмийлаштириш; 

б) хавф даражаси ўрта бўлган товарларни ҳужжатли назорат тартибига ўтказиб, синов ва намуналар олмаслик; 

в) хавф даражаси юқори бўлган товарлар белгиланган тартибда синов намуналари асосида текширувдан, зарур ҳолларда, лаборатория синовларидан ўтказилгандан сўнг рухсат этиш хусусиятидаги ҳужжатлар ёки сертификатларни расмийлаштириш. 

2026 йил 1 майдан бошлаб ташқи савдога оид нотариф тартиботларни белгилашнинг қуйидаги шаффоф механизми жорий этилади: 

а) тақиқ ва чекловлар реестри юритилади, уларни ўрнатишдан камида уч ой олдин "Ягона дарча" божхона ахборот тизимида эълон қилинади; 

б) ваколатли давлат идоралари, уларнинг қуйи ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ҳар бир турдаги хизматлар учун йиғимлар (тўловлар) миқдори ва калькуляцияси "Ягона дарча" божхона ахборот тизимида эълон қилинади; 

в) мазкур талабларга риоя этилмасдан ўрнатилган тақиқ ва чекловлар, йиғимлар ижрога қаратилмайди.

2026 йил 1 январдан бошлаб: 

мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда ҳужжатларни мажбурий тарзда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси текширувидан ўтказиш; 

сертификатлаш органларида белгиланган тартибда даврий баҳолаш ўтказмасдан туриб Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан уларни электрон тизимдан узиб қўйиш; 

мувофиқлик сертификати беришни рад этиш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлмаганда ҳамда хорижий давлатлар маълумотлари асосида маҳсулотларни сертификатлаш жараёнига чеклов ва тақиқ ўрнатиш.

2026 йил 1 июндан бошлаб: 

Озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва эркин муомалага чиқариш жараёнида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш мажбуриятини ушбу маҳсулот импортёрига юклаган ҳолда "FSSC 22000", "IFS Food", "BRCGS Global Standard for Food Safety", "SQF Food Safety Code" халқаро тизимлари доирасида расмийлаштирилган сертификатга эга корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда санитария- эпидемиологик хулоса олиш талаби; 

товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда карантин рухсатномасини олиш талаби бекор қилинади.

ЎзА