English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026 йил 1 июлдан тўқимачилик, чарм, мебель, электротехника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари тармоқларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тўлиқ халқаро стандартлар асосида ташкил этилади
13:38 / 2026-02-26

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник ҳиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, қуйидаги иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш тўлиқ халқаро стандартлар асосида ташкил этилади:

а) 2026 йил 1 июлдан тўқимачилик, чарм, мебель, электротехника, автомобилсозлик, ахборот технологиялари; 

б) 2027 йил 1 январдан нефть ва газ, металлургия, транспорт, қурилиш маҳсулотлари, тиббий буюмлар; 

в) 2028 йил 1 январдан энергетика, кимё, экология, хизмат кўрсатиш соҳалари. 

Метрология соҳасини халқаро талаблар билан мувофиқлаштириш мақсадида 2027 йил 1 январдан бошлаб: 

а) ўлчаш воситаларини қиёслаш амалиётидан воз кечган ҳолда, қонунлаштирувчи метрология доирасида верификациялаш тизими жорий этилади; 

б) саноатда фойдаланилаётган ва маҳсулот сифатига бевосита таъсир қиладиган ўлчаш воситалари калибрлашга ўтказилади ва стандарт намуналарни аттестациядан ўтказиш тартиби бекор қилинади; 

в) калибрлаш лабораторияларининг Халқаро тарози ва ўлчашлар бюроси базасида эътироф этилган калибрлаш имкониятлари қайд этилган йўналишлари аккредитациядан ўтишдан озод қилинади. 

Мазкур фармон билан 2026 йилда харид қилинадиган эталонлар ва юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари рўйхати тасдиқланди.

Аккредитация тизимининг халқаро талабларга мувофиқ мустақил ва бетараф фаолият юритишини таъминлаш мақсадида: 

а) Агентликнинг аккредитация соҳасидаги ваколатлари бекор қилинади; 

б) қонунчилик ва ижро этилиши мажбурий бўлган бошқа ҳужжатларда аккредитация органига бирор-бир ташкилотни аккредитациядан ўтказиш мажбуриятини юкловчи нормалар киритиш тақиқланади; 

в) аккредитация бўйича кенгаш низомини ва таркибини тасдиқлаш ваколатлари аккредитация органига ўтказилади. 

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб аккредитация қилинган лабораторияларнинг синов баённомалари (ишлаб чиқаришдаги лабораториялар ички эҳтиёжлари учун ўтказган синовлари бундан мустасно) "e-akkreditatsiya" ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳолда расмийлаштирилади ҳамда аккредитация органига "Техник жиҳатдан тартибга солиш" миллий ахборот тизимидан монеликсиз фойдаланиш имконияти яратилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида: 

а) Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармасининг магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун стипендия квоталарини ажратишда техник жиҳатдан тартибга солиш (шу жумладан, стандартизация, метрология ва аккредитация) соҳасига ҳам мақсадли асосда устуворлик берилади; 

б) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таҳсил олаётган олий таълим муассасалари талабалари учун: 

Агентлик ва унинг тизим ташкилотларининг маблатлари ҳисобидан "Махсус стипендия" таъсис этилади;

ривожланган давлатлар, хусусан Европа Иттифоқининг техник жиҳатдан тартибга солиш (Technical Regulation) тизимини ўрганиш модели асосида дарс соатлари жорий қилинади; 

сўнгги 2 йилни хорижий университетда давом эттиришни назарда тутувчи "2+2" шаклидаги қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилади.

 ЎзА