French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026-2027 йилларда Навоий вилоятида рекреация ва яшил ҳудудлар кўпайтирилади
15:04 / 2026-02-18

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Навоий вилоятида рекреация ва яшил ҳудудлар кўпайтирилади. Жумладан:

2026-2027 йилларда Навоий шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи, "Ёшлик" кўли ва улар атрофидаги эскирган, самарали фойдаланилмаётган объектлар жойлашган ҳудуд ягона мажмуа сифатида замонавий кўринишда реконструкция қилинади. 

"Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи" давлат муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги "Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-387-сон қарорига мувофиқ Ободонлаштириш бошқармаларига берилган барча ҳуқуқ ва ваколатлар татбиқ этилади. 

2026-2027 йилларда Навоий ва Учқудуқ шаҳарларида яшиллик даражасини ошириш, умумий фойдаланишдаги ҳудудларда жойлашган барча кўп йиллик дарахтларни сув билан таъминлаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш ва барқарор сақлаш мақсадида замонавий суғариш тизими жорий этилади. 

"Янги Ўзбекистон" боғи, туристик марказ ва Марказий истироҳат боғини қуриш-таъмирлаш ишлари учун четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, аттракционлар, асбоб-ускуна ва жиҳозлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлари, қурилиш материаллари, металл конструкциялар, ноёб дарахт ва бута кўчатлари ҳамда бошқа товарлар бўйича божхона тўловлари 120 кунга кечиктирилиб ёки бўлиб тўлашга рухсат берилади. 

Кармана туманида Франция тараққиёт агентлиги маблатлари ҳисобидан амалга оширилаётган оқова сув тизимларини қуриш лойиҳаси туристик марказ лойиҳаси билан уйғунлаштирилади. 

2026 йилда Навоий вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш, лойиҳавий ёндашув асосида:  

а) "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла" мақоми берилган 8 та қишлоқ туманидан танлаб олинган 16 та маҳаллада шаҳар муҳити ва қулай яшаш шароитлари яратилади; 

б) оғир тоифадаги Конимех ва Навбаҳор туманлари ҳамда камбағаллик даражаси юқори бўлган 12 та оғир тоифадаги маҳаллада аҳоли яшаши ва тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратишга қаратилган комплекс инфратузилмавий ва ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширилади; 

в) вилоятдаги 40 та маҳаллани ихтисослаштириш учун ушбу маҳаллаларга 60 та тик қудуқ қазилади, трансформатор ўрнатилади, электр тармоғи тортилади ва суғориш тармоқларини бетонлаш тадбирлари амалга оширилади; 

г) туман (шаҳар) марказларидаги 65 та маҳаллани боғловчи гавжум кўчалар, соҳил ва йўлбўйи, савдо, кўнгилочар ва дам олиш марказлари ҳамда туризм салоҳият юқори бўлган 18 та маҳаллада меҳмон уйлари, туризмга хизмат кўрсатувчи объектлар ташкил этилади; 

д) халқаро (транзит) автомобиль йўллари бўйларидаги 15 та маҳаллада савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти йўлга қўйилади; 

ж) туманлардаги 78 та маҳаллада ихтисослашувни чуқурлаштириш учун "Uzagrostar xolding" компанияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги инструментларидан фойдаланилади.

ЎзА