АОКАда Кадастр агентлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда ўтган йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги асосий вазифалар хусусида маълумот берилди.
Матбуот анжуманида қайд этилишича, амалга оширилган ер ва кадастр назорати тадбирлари натижасида 66 минг 109 та ҳолатда 9462,3 гектар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, берилган ёзма кўрсатмалар асосида 41 минг 972 та ҳолатда 4 472,2 гектар ер қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилди.
Ер участкаларини қайтариш ва уларда қурилган иморатларни буздириш бўйича судларга 21 минг 459 та ҳолатда 4 654,1 гектар ер бўйича даъво аризалар киритилди. Шундан, 5 минг 561 та (1 144,5 гектар) даъво аризалар судлар томонидан қаноатлантирилиб, мажбурий ижрога қаратилди.
[gallery-22429]
Ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд бўлган 2 минг 146 та материал ўрнатилган тартибга мувофиқ прокуратура органларига киритилди.
Ерга оид ҳуқуқбузарлик содир этган 41 минг 708 та шахсга маъмурий жазо чоралари қўлланилди. Тадбиркорлик фаолияти учун кадастр идоралари томонидан 13 599,2 гектар ер участкалари “Ер-электрон” тизимига киритилди.
Шундан ваколатли идоралар томонидан 90 минг 73 та 3 минг 800 гектар ер участкалари рад этилди. 8 184,7 гектар ер участкаси ауционга чиқарилди. 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига 85 та геодезия пунктлари текширилди, 114,2 минг кв.км майдонда аэрофотосуратга олиш ишлари, 103,8 минг кв.км майдонда ортофотопланлар, 56,1 минг кв.км майдонда дешифровка ишлари, 70,5 минг кв.км майдонда топографик хариталар янгиланди. 91,7 минг кв.км топографик хариталар нашрга тайёрланди, 14,8 минг квадрат километр интерактив рақамли хариталар яратилди ҳамда 64 минг 588 та географик объект номлари давлат экспертизасидан ўтказилди.
Ш.Маматуропова,
О.Пардаев (сурат)
ЎзА