English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилгача спорт-таълим муассасалари фаолияти янада ривожлантирилади(+видео)
19:15 / 2022-11-09

Хабарингиз бўлса, 2021 йилнинг 5 ноябр куни Ўзбекистон Республикасининг Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори имзоланган.

Унда Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралашнинг рақамлаштирилган янги тизимини жорий қилиш, кучли олимпия захирасини яратиш орқали спортчиларнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатлари ва бошқа йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиши ҳамда юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида қатор вазифалар белгиланган.  

ЎзАга айни пайтда қарор доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан  маълумот берилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WJv4tIzcads" title="2025 йилгача спорт-таълим муассасалари фаолияти янада ривожлантирилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

М. Эшмирзаева, Д. Якубов (видео) ЎзА