Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилгача 16 та талабалар ётоқхонаси қурилади
18:07 / 2021-03-02

Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган “Ҳукумат соати”да маълум қилди.

“Ҳукумат соати”да вазир талабаларни турар жой билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, сўнгги 4 йилда ОТМлар сони 77 тадан 132 тага етди. Қабул квотаси 2,6 баробарга, талабалар сони эса 2,3 баробарга ошди. Лекин ётоқхоналар ўрин сони атиги 25 фоизга оширилган. Шунинг учун кўплаб талабалар ижарада яшаб, муаммоларга дуч келмоқда.

Ҳозир республикада 228 та талабалар турар жойи мавжуд, уларда 58 минг нафар талаба яшамоқда. 149 минг 400 нафар талабанинг ётоқхонага эҳтиёжи бор.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири талабалар ётоқхонаси қуриш учун хусусий секторни жалб қилиш имкониятлари хусусида гапирди.

Вазирнинг қайд этишича, талабалар ётоқхонасини сақлаш харажатларига йилига 600 миллион сўм сарфланади. Аммо талабалар томонидан тўланадиган йиллик тўлов миқдори 290 миллион сўм бўлади. Табиийки, тадбиркор манфаатдор бўлмаса ўз бизнесини бошламайди. Бу эса ётоқхона қуришга хусусий секторни жалб қилиш имконини бермаяпти.

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА