Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилга бориб умумий қуввати 7 331 МВт бўлган 18 та иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияси ишга туширилади
14:45 / 2021-10-05

Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирлик ташкил этилишидан сўнг бир қатор инвестиция битимлар имзоланган. Хусусан, 2 ярим йил ичида электр энергетика соҳасида умумий қуввати 7 331 мегаваттга тенг бўлган 18 та инвестиция битимлари имзоланиши бунга яққол мисолдир.

Мазкур битимлар ижросига кўра, 2025 йилга бориб умумий қуввати 7 331 МВт бўлган 18 та иссиқлик, қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади. Бу Ўзбекистонда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 50 фоизини ташкил қилади.

Ишга туширилаётган мазкур станцияларни вилоятлар кесимида @minenergy_uz

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА