English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилда Корея Республикасига анор экспорти ошди (+видео)
16:37 / 2026-01-12

2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг халқаро бозорда, хусусан, Корея Республикасидаги ўрни мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатди.

Таҳлилларга кўра ушбу давлатга анор ва гилос экспортида мамлакатимиз етакчи ўринларда. Ушбу давр мобайнида Жанубий Кореяга 31.3 минг тонна узум, 22.2 минг тонна лимон, 18 минг тонна гилос, 5.5 минг тонна қовун ва 1.8 минг тонна анор экспорт қилинди.     

- Ўтган йили Жанубий Кореяга экспортда 10 баробар ўсишга эришилди, - дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ходими Гўзал Ғуломова. –  Бироқ гилос экспортида ўсиш кузатилмади. Шунинг учун ҳозирданоқ импортёрлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Кореянинг фитосанитар хизмати билан келишувларга эришилмоқда.  

Экспорт ҳажмини янада ошириш мумкин. Бунда аввало, интенсив боғлар майдонини кенгайтириш, экспортбоп навларни кўпайтириш, сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантиришни давом эттириш зарур. Энг муҳим талаблардан яна бири фитосанитар хавфсизликни таъминлаш. Шу сабабли 2026 йилнинг мева экспорти учун тайёргарлик ҳозирданоқ бошлаб юборилган. Жанубий Кореядек талабчан бозорда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти ҳажми ошиши мева-сабзавотларни етиштириш, қадоқлаш, маркировкалаш борасидаги талабларни янада кенг жорий этишга туртки бўлди. Рақобатли муҳитда Ўзбекистоннинг қисқа муддатда барқарор ўрин эгаллаши қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаси сифатида баҳоланмоқда.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zGOK985FxJY" title="2025 yilda Koreya Respublikasiga anor eksporti oshdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА