Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилда 2 минг 85 гектар ер майдони яроқли ҳолатга келтирилди
16:38 / 2025-12-30

Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Унда қайд этилгани каби “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларга мувофиқ, фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган ер майдонларини рекультивация қилиш вазифаси белгиланган.

Шунга кўра, мамлакатимизда қазиб олиш ишлари давомида бузилган майдонларни рекультивация қилиш ва уларнинг экологик барқарорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ернинг табиий ҳоли тикланиши, унумдорлиги ва ўсимликларнинг қайта қопланишига алоҳида эътибор қаратилади.

2025 йил 29 декабрь ҳолати бўйича республикамиздаги барча ҳудудларда 2 085 гектар майдонда рекультивация ишлари белгиланган тартибда тўлиқ амалга оширилди. Шунингдек, ушбу ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, сув ресурслари ва топқонларни муҳофаза қилиш, ернинг эрозияга қарши ҳимоясини таъминлаш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мазкур ишлар нафақат табиатни муҳофаза қилишга, балки иқтисодий ривожланишга ҳам хизмат қилади. Бузилган ер майдонларини яроқли ҳолатга келтириш натижасида унумдор ерлар қайтадан қишлоқ хўжалиги ва бошқа фойдаланиш соҳаларида самарали қўлланилади. Шу билан бирга, бу жараён мамлакатимизда “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА