Астрофизик Грем Жонснинг тахминига кўра, 2025 йил ёзида ер тарихидаги энг қисқа кунлар қайд этилиши кутилмоқда. Бу ҳодиса 9 июль, 22 июль ёки 5 август саналарида содир бўлиши мумкин.
Ер ўз ўқи атрофида тўлиқ айланиши учун одатда 86 400 сония (яъни 24 соат) керак бўлади. Бироқ, турли геофизик омиллар – жумладан, ядродаги ҳаракатлар, музликларнинг эриши ёки зилзилалар сабабли бу кўрсаткич озгина фарқ қилиши мумкин. Баъзан ер “стандарт” кун узунлигидан бир неча миллисекундга тезроқ айланади. Грем Жонснинг таъкидлашича, 2025 йилги ёзда кузатилиши мумкин бўлган бу қисқа кунлар, сайёрамиздаги табиий жараёнларнинг мураккаб ўзаро таъсиридан келиб чиқади. Бундай ҳодисалар технологик тизимлар, айниқса аниқ вақтга боғлиқ қурилмаларга таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли олимлар бундай ўзгаришларни доимий равишда кузатиб боришмоқда.
Мутахассислар бундай пайтларда ер айланишининг тезлашиши ҳодисасини узил-кесил тушунтириб бера олмайди. Кўпгина олимлар буни сайёра қаърида содир бўлаётган жараёнлар билан боғлиқ деб ҳисоблашади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/kkiWBoeqzlU?si=Ed03sXXYVaXsg6Ia" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мадинабону Насриева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА