Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил неча нафар дзюдочи терма жамоаларга жалб этилди?
18:29 / 2025-12-31

Ватанимиз шарафини халқаро спорт майдонларида муносиб ҳимоя қиладиган спортчиларни тайёрлашда ўтказилаётган ички чемпионатларда юқори натижаларга эришаётган спортчиларнинг ўрни беқиёс.

Хўш, ортда қолаётган 2025 йил давомида неча нафар ёш дзюдочи турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларга жалб этилди? Бу борада қайси ҳудудлар устуворликка эришди?

Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур йўналишлардаги таҳлиллар натижасини эълон қилди.

Унга кўра, республика бўйича жами 307 нафар спортчи кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар терма жамоаларининг асосий ва захира таркибларидан ўрин эгаллади.

Ҳудудлар кесимида Хоразм вилоятининг 62 нафар дзюдочиси терма жамоалар таркибидан жой эгаллади. Бухоро (39), Қашқадарё (38) ва Тошкент шаҳри (32) ҳам юқори кўрсаткичларни қайд этди.

Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах, Навоий, Тошкент вилоятида бу борада ишлар ижобий кўринишда. Бу йил Сирдарё вилоятида ўсиш кўзга ташланди.  

Ҳудудларда хориждан таклиф этилган мураббийлар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида ютуқлар кўзга ташлана бошлади. Хусусан, Урганч ва Денов дзюдо маҳорат мактаблари тарбияланувчилари қисқа фурсатда халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлди.

Ортда қолаётган йилдан эътиборан юртимизда "Uzbekistan Judo Tour" ва "Judo Kids" мусобақалари йўлга қўйилиши туфайли дзюдонинг оммавийлигига ижобий таъсир кўрсатиши билан бир қаторда маҳоратли спортчилар сафининг ортишига хизмат қилмоқда.  

Т. Рўзиев, ЎзА