Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни дон билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари кўрилади
11:54 / 2025-06-04

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “2025 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни дон билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2025 йил ҳосилидан жами 2 850 минг тонна буғдойнинг:

1 650 минг тоннасини фермер хўжаликлари ҳамда бошқа буғдой етиштирувчилар  томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тижорат вакиллари омборларида вақтинча сақлашга қабул қилиш;

1 000 минг тонна товар буғдойни давлат ресурси сифатида; 

200 минг тоннаси уруғлик учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинади. 

Қарорга кўра, республика тижорат банклари буғдой етиштирувчилар кесимида 2025 йил ғалла ҳосилини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳамда уруғлик буғдойдан юзага келган қарздорликларни сўндиришга талаб этиладиган бошоқли дон ҳажмлари бўйича ҳисоб-китобларни уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади. 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тижорат банклари томонидан тақдим этилган буғдой етиштирувчилар кесимида буғдой топшириш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига юборади. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу ҳисоб-китобларга асосан буғдой кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун тижорат вакиллари омборларида вақтинчалик сақлашга қабул қилинишини таъминлайди. 

Қарорга мувофиқ: 

2025 йил ҳосилидан вақтинча сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қиладиган омборлар дислокацияси; 

2025 йил ҳосилидан давлат ресурсига харид қилинадиган буғдойнинг синфлар кесимидаги нархларини аниқлаш коэффициентлари;

2026 йил ҳосили учун тайёрланадиган уруғлик буғдойни вернализация қилиш учун совиткичли омборхоналарда сақлаш ҳажмлари тасдиқланди.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат ресурсига харид қилинган, шунингдек, вақтинча сақлашга қабул қилинган товар буғдойни барча хўжалик юритувчи субъектларга биржа савдолари орқали чекловларсиз сотишга;

Жамғарманинг тижорат вакили бўлган донни қайта ишлаш қувватига эга буғдой етиштирувчиларга ўзлари етиштирган товар буғдойни ўз омборига вақтинча сақлашга қабул қилиб, ушбу буғдойдан 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ун ишлаб чиқариб, биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олганда, товар буғдойни график асосида қайта ишлаб сотишга;

буғдой етиштирувчиларга уруғлик буғдой учун уруғлик тайёрлаш корхоналари олдидаги, шунингдек, буғдойни ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари бўйича тижорат вакиллари олдидаги қарздорликларини вақтинча сақлашдаги товар буғдой ҳисобидан уруғлик тайёрлаш корхоналари ҳамда тижорат вакиллари билан ўзаро шартномалар асосида қоплашга рухсат берилади.

ЎзА