French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил 1 октябрдан бошлаб ҳаммаси ўзгаради
11:29 / 2025-08-01

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Тадбиркорлик субъектларига туташ ҳудудлардан мавсумий фойдаланишни ташкил этишни янада соддалаштириш чора-тадбиорлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун ўзига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ бўлган, давлат органлари ва ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ер участкаларидан (соғлиқни сақлаш, таълим ва мактабгача таълим ташкилотларига тегишли ер участкалари бундан мустасно) мавсумий умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳақ эвазига ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш тизими амалиётга жорий этилади.

Қарор билан умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ ҳудудлардан тижорат мақсадларида мавсумий фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Энди ўзига тегишли бўлмаган ер участкасида норасмий тарзда тижорат фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг рўйхати шакллантирилади ва улар тўғрисидаги маълумотлар (жойлашган жойи, фаолият тури, эгалланган ер майдони) қуйидаги босқичларда хатловдан ўтказилади:

биринчи босқич - барча туман (шаҳар)лардаги марказий кўчаларда 2025 йил 1 сентябрга қадар;

иккинчи боскич - қолган кўчаларда 2025 йил 1 октябрга қадар.

2025 йил 1 октябрдан бошлаб хатлов натижасида аниқланган объектларда мазкур қарорда белгиланган тартибда қонуний фаолият юритиш тизими йўлга қўйилади, қонунга бўйсунишни истамаган “тадбиркор” эса ҳудудни бўшатиб қўйишига тўғри келади.

ЎзА