Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил 1 июндан бошлаб "Фаол ҳаётга қадам" дастури жорий этилади
12:02 / 2025-05-12

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган "Фаол ҳаётга қадам" дастури жорий этилади. 

Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади: 

а) қараб туриш хизмати; 

в) тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати; 

г) кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати; 

д) шахсий ёрдамчи хизмати. 

Йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади. Бунда: 

а) ваучер қиймати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига  ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланади; 

б) Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлар Агентликнинг "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ва тизим ташкилотлари билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилади; 

в) ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчилар билан шартномалар имзолаш "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимидаги "Оила ҳамкори" платформаси орқали амалга оширилади.

Ваучер қуйидагиларга берилади: 

Камбағал оилалар реестри, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олувчи шахс (оила)ларга; 

д) шахсий ёрдамчи хизмати учун I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахсга, кўзи ожизлик бўйича бирламчи ногиронлик белгиланган шахсга, биринчи марта ногиронлар аравачасидан фойдаланиш белгиланган шахсга.

Агентликка Дастур доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади: 

2027 йил 1 январга қадар ижтимоий хизмат кўрсатувчиларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этиш; 

индивидуал ижтимоий хизматлар режасини шакллантириш ва унинг бажарилишини мониторинг қилиб бориш учун мутахассисларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этиш. 

Агентлик:

а) 2025 йил 1 сентябрга қадар хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш дастурларини ишга туширади; 

б) 2025 йил 1 декабрга қадар Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ҳузурида ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахслар учун кичик ҳажмли оилавий уйларни ташкил этади.

ЎзА