English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил 1 июлдан бошлаб ногиронлик пенсияси ва компенсациялар проактив шаклда тайинланади
10:08 / 2025-07-02

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланиши муносабати билан пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тизими йўлга қўйилади. 

Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсациялар электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинланади. 

Ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида бир йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисобланади. 

Қарор билан: 

Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси; 

Ногиронлик пенсиясини камида бир йил иш стажига эга бўлганда ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси; 

Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга компенсация пул тўловини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси;

Ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсация пул тўловларини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси тасдиқланди. 

Қарор билан: 

а) проактив шаклда пенсия тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларнинг мобил алоқа воситаларига СМС-хабар кўринишида юборилади. СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан почта алоқасининг миллий оператори ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ фуқаронинг яшаш манзилига етказиб берилади.

Пенсияни ҳисоблашда ва нафақаларни тайинлашда фуқароларнинг олий таълим ташкилотларидаги ўқиш даври Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлар базасидан “Электрон хукумат” тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан аниқланади. 

2025 йил 1 сентябрга қадар фуқаронинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини кўрсатган ҳолда, шунингдек, фуқаронинг оила аъзолари сонидаги ўзгаришларни реал вақт режимида “ФХДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимидан “Электрон ҳукумат” тизими орқали Пенсия жамғармасининг “Пенсия” ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимларига юбориш амалиёти йўлга қўйилади. 

2025 йил 1 октябрга қадар Пенсия жамғармасининг “Пенсия” ахборот тизимида фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имконияти яратилади.

ЎзА