English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил 1 июлдан бошлаб ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларини тайинлашда проактив хизматлар жорий этилади
12:45 / 2025-05-30

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларини тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади: 

а) фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланиши муносабати билан пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади; 

б) кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;

в) ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида бир йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия мицдорини ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш. 

2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ "Халқ банки" томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ кўрсатиладиган хизматларни фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга ошириш тартиби жорий этилади. Бунда: 

а) тўловни амалга ошириш қайдномасини электрон шаклда планшет орқали имзолашга рухсат берилади; 

б) Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва АТ "Халқ банки"нинг электрон сўровига асосан фуқароларни биометрик идентификация қилиш маълумотлари бепул етказилади;

в) биометрик идентификация қилиш асосида кўрсатиладиган хизматларни жорий этиш учун фойдаланиладиган қурилмалар хариди билан боғлиқ харажатлар Пенсия жамғармаси ҳамда АТ "Халқ банки" ҳисобидан молиялаштирилади. 

2025 йил 1 октябрга қадар Электрон технологияларни ривожлантириш маркази ҳамда Пенсия жамғармаси ҳисобидан фуқароларга пенсия тайинлашда қуйидаги масалаларда амалий кўмак кўрсатиш хизмати жорий этилади: 

а) ёшга доир ва ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлашда фуқаронинг иш стажи ва иш ҳақига оид электрон маълумотлардаги камчиликларни бартараф этиш бўйича маслаҳат ва ёрдам кўрсатиш; 

б) фуқароларга пенсия тайинлашда коррупциявий ҳолатлар юзага келмаганлигини "Call-марказ" томонидан аниқлаш.

ЎзА