Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2024 йилдан Россия аҳолиси сонининг табиий ўсиши кутилмоқда
14:09 / 2019-10-08

Россия аҳолисининг табиий камайиши 2023 йилгача давом этади. Бу ҳақда Давлат Думасига федерал бюджет лойиҳаси билан бирга тақдим қилинган Россиянинг 2020–2022 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий тараққиёт прогнозларида таъкидланади, дея хабар бермоқда “ТАСС“.

Ҳужжатга кўра, 2023 йилга қадар мамлакат аҳолиси сони фақат мигрантлар сони ҳисобидан ошади. Аҳолининг табиий ўсишига 2024 йилдан кейингина умид қилса бўлади. Россия аҳолисининг сони 2024 йилга бориб 149 миллион кишига етиши кутилмоқда.

Бундан аввал “Росстат“ давлат статистика федерал хизмати Россия аҳолисининг табиий камайишини қайд қилган эди. 2019 йилнинг биринчи ярмида Россияда ўлганлар сони туғилганлар сонидан 199 минг кишига ошиб кетган. Миграция оқими табиий йўқотишлар ўрнини қоплай олмади. Шу билан бирга туғилиш ҳисобига аҳолининг табиий кўпайишини таъминлаш имкониятлари чекланган, чунки Россияда репродуктив ёшдаги аёллар сони қисқариб бормоқда. 2019 йил бошларида уларнинг сони 35 миллион кишидан ошмади. 

Ўтган йилнинг декабрь ойи ҳолатига асосланиб “Росстат“ берган маълумотга кўра, Россияда сўнгги 10 йил ичида аҳоли сони сезиларли даражада камайган.