Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2024 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди
12:55 / 2023-11-01

“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, 2024 йил учун Давлат бюджети даромадлари 270,3 триллион сўм, харажатлари эса 279,6 триллион сўм миқдорида белгиланмоқда.

2024 йил учун ялпи ички маҳсулот 1 квадриум 301 триллион сўмни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда. Мазкур йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш сурати прогнози эса 5,6-5,8 фоизни ташкил қилади. Ушбу қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Қайд этилишича, консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдорини ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгилаш таклиф қилинмоқда.

Бюджет тақчиллигининг юқори чегараси 52,5 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдорида белгиланмоқда.

2024 йил учун ялпи ички маҳсулот 1 квадриум 301 триллион сўмни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда. ЯИМ ўсиш суръати прогнози - 5,6-5,8 фоиз.

Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5 миллиард доллар этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Ш.Маматуропова, ЎзА