“Мақсад” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Парламент комиссияси раиси
Биринчи мақсад – қашшоқликка барҳам бериш. Лойиҳамизнинг илк сони иккинчи қисмида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси Адҳам Шодмонов билан суҳбатлашдик.
Мутахассис Парламент комиссияси мақсади ва вазифаси, миллий тизимда эълон қилинаётган грандлар, шунингдек камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр билдирди.
Адҳам Шодмоновнинг қайд этишича, 2008 йилдан буён фаолият олиб бораётган мазкур комиссия 2024 йил ижтимоий лойиҳаларга 348 миллиард сўм маблағ йўналтиради.
— 9,5 мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотларининг учдан бир қисми ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда, — дейди комиссия раиси. — Биз ҳар йил 5 ёки 6 та гранд эълон қилсак, уларнинг бири бандлик, бири камбағаллик масалаларини қамраб олади. Бундан ташқари, аёллар ва ёшлар ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратамиз.
Видеони батафсил ЎзАнинг YouTube тармоғида томоша қилишингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EQXaVeRaKcU" title="2024-yil ijtimoiy loyihalarga 348 milliard soʻm ajratiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Фикрингизни билдириб боринг.
Беҳруз Худойбердиев, Аслиддин Алижонов (видео), ЎзА