2023 йилнинг илк ҳафтасида дунё бўйича 11 минг киши коронавирусдан вафот этди
2023 йилнинг 2 январидан то 8 январигача дунё бўйича 3 миллион киши коронавирусга чалинган, қарийб 11 мингдан ортиқ бемор вафот этди, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилган ҳисоботда.
Ташкилотнинг қўшимча қилишича, бу инфекция юқтириш оқибатида ўлим ҳолатларининг ҳафталик кўрсаткичлари пасайиб бораётганидан далолат. Касалланиш ва ўлим тегишлича 9 фоиз ва 12 фоизга камайган.
ЖССТнинг маълум қилишича, коронавирус тарқалгандан то 2023 йил 8 январгача дунё бўйиича жами 659 киши коронавирус инфекциясини юқтирган, 6,6 миллионта ўлим ҳолати қайд этилди.