Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2023 йилнинг 10 январь кунига қадар «Ҳудудгазтаъминот» АЖга 16,4 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди
14:43 / 2023-01-11

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамият тасарруфидаги нефть ва газ қазиш, ишлаб чиқариш бошқарма ва корхоналари томонидан суюлтирилган газ маҳсулотини «Ҳудудгазтаъминот» АЖга юклаш режаси ортиғи билан бажарилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-9 январь кунлари тизимдаги ишлаб чиқарувчи завод ва бошқармалар томонидан республика аҳолиси учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиаллари орқали 16,4 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Бу белгиланган режага нисбатан 0,6 минг тоннадан ортиқ бўлиб, кўрсаткич 103,8 фоизга бажарилди.

Етказиб берилган суюлтирилган газни ҳудудлар миқёсида таҳлил қиладиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикасига 0,5 минг тонна, Андижон вилоятига 2,6 минг тонна, Бухоро вилоятига 1,0 минг тонна, Жиззах вилоятига 0,3 минг тонна, Қашқадарё вилоятига 2,6 минг тонна, Навоий вилоятига 0,3 минг тонна, Наманган вилоятига 1,6 минг тонна, Самарқанд вилоятига 2,5 минг тонна, Сурхондарё вилоятига 1,7 минг тонна, Сирдарё вилоятига 0,3 минг тонна, Тошкент вилоятига 0,2 минг тонна, Фарғона вилоятига 2,1 минг тонна, Хоразм вилоятига 0,6 минг тоннани ташкил этди.

Айни кунларда жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг маҳсулот сақлаш сиғимларида 2,5 минг тонна суюлтирилган газ захиралари мавжуд. Бу республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлашда муҳим ҳисобланади.

Жамият матбуот хизматининг маълум қилишича, режа бўйича жорий йилнинг январь ойида «Ҳудудгазтаъминот» АЖга 54,5 минг тонна юклаб бериш кўзда тутилган.

 

ЎзА