English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2023 йилга қадар Сирдарёдаги корхонада ишчилар сони 6 мингтага етказилади
08:54 / 2021-05-22

Сирдарё вилоятидаги “Sirdaryo Mega Luks” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасида қадоқлаш маҳсулотлари, юмшоқ контейнер қоплари, полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Корхона 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати 50 минг тоннани ташкил этади. Келажакда бу кўрсаткични 150 минг тоннага олиб чиқиш мўлжалланган.

Ўзбекистон – Россия қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Украина, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Молдова, Арманистон, Афғонистон, Исроил давлатларига экспорт қилинмоқда. 2020 йил якуни бўйича экспорт ҳажми 35 фоизни ташкил этди.

Яқин келажакда корхонада БОПП ва стретч-пленка, термоформинг ва БОПЭТ маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, корхонага яқин ҳудудда ишчи ходимлар учун 9 та 7 қаватли хизмат уйлари, диагностик марказ, болалар боғчаси барпо этиш режалаштирилган.

Айни пайтда корхонада 1600 киши меҳнат қилмоқда. 2023 йилга қадар маҳсулот тури ва ишлаб чиқариш ҳажмнинг кенгайтирилиши ҳисобига ишчилар сони 6000 тага етказилиши мўлжалланган.

[gallery-2461]

Оқил ҒУЛОМОВ(сурат), ЎзА