Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2023 йилда Қибрай туманидаги 5 минг 674 нафар хотин-қизга кўмак кўрсатилади
14:49 / 2022-12-23

Тараққиёт стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг навбатдаги йилида инсонга эътибор ва сифатли таълим масалалари энг устувор вазифалардан бирига айланади. Жорий йилнинг 20 декабрь куни Олий мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида Президентимиз бу ҳақда алоҳида қайд эди.

Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Дониёр ЮСУПОВ бу борадаги фикрлари ва галдаги режалар хусусида ЎзА мухбирига интервью берди.  

–Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасини катта қизиқиш билан тингладим. Унда улкан мақсад ва режалар жамлангани билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Мурожаатноманинг биз учун аҳамиятли жиҳатларидан бири, қатор долзарб масалалар қаторида депутатларга берилган катта ваколат ва имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилган.  

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда кўп ваколатлар Олий Мажлисга ўтказилди, уларни янада кенгайтириш борасида изчил чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳам жамоатчилик назоратидан кенг фойдаланган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, қонун ва қонуности ҳужжатлари ижросини назорат қилиш вазифаси юклатилган.  

Тараққиёт стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг навбатдаги йилида инсонга эътибор ва сифатли таълим масалалари энг устувор вазифаларимиздан бирига айланиши, ҳаётга жорий этилаётган барча ислоҳотларнинг марказида “Инсон қадри” тургани, унинг манфаатлари энг олий мезон деб қаралмоқда. Шу маънода “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да мазкур қадриятлар маъно ва мазмун жиҳатдан узвий давом эттирилади, янада бойитилади.  

Биргина Тошкент вилояти Қибрай тумани мисолида олиб қаралса, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи доирасида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда маҳаллаларда кунлик “хонадонбай” ишларни ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилди.  

Йил бошидаги хатлов ва ўрганишлар натижасида 3 минг 375 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилди. “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 3-босқич якунига кўра жами 6 миллиард 639 миллион 495 минг сўм маблағ ажратилди.  

Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 934 нафар хотин-қизга 1 миллиард 120 миллион 800 минг сўмлик “Аёллар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам ажратилди. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати бўлган хотин-қизларга жами 736 миллион 108 минг сўм маблағ ажратилиб, соғлиги тикланди. Бу ишларнинг барчаси инсон қадри тобора улуғланиб бораётганидан далолатдир. 2023 йилда Қибрай туманидаги 5 минг 674 нафар хотин-қизга кўмак кўрсатиш лозимлиги маълум бўлди.  

Биз, халқ вакиллари Президентимизнинг Мурожаатномасида келтирилган вазифаларнинг барчасини амалга оширишга, унда илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни ҳаётга изчил татбиқ этишга тайёрмиз. Белгиланган вазифалар, йўналишлар ҳамда топшириқларни амалга оширишга ўз ҳиссамизни қўшамиз.  

Мурожаатномада белгилаб берилган Ўзбекистон Республикасини 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ижросини таъминлашда парламент ва сиёсий партиялар зиммасига ҳам бир қатор вазифалар юкланади. Шу нуқтаи назардан, биз, депутатлар Мурожаатномадан ўзимиз учун кўплаб вазифалар белгилаб олдик.  

 

ЎзА мухбири  

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА  

ёзиб олди