Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2023 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолияти қандай кечди?
11:50 / 2024-01-04

Маълумки, ўтган 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида намунали мактаблар рейтинги шакллантирилиб, эълон қилиб борилиши йўлга қўйилган эди.

Бунда  умумий ўрта таълим муассасалари рейтинг кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилиши,     рейтинг кўрсаткичлари асосида “қизил” тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чоралар кўрилиши белгиланган.  

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган 2023 йилда “Қизил” тоифага киритилган мактаблар сони 1 минг  526 тадан 404 та камайтирилишига эришилган.  

Шунингдек, мутахассис соҳада ўтган 2023 йилда амалга оширилган асосий вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.  

Қайд этилишича, 2023 йил давомида республикадаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 33 минг 942 тага етказилди. 3-7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 74 фоизга, 6 ёшли болаларнинг мактабга тайёрлов қамрови 93 фоизга етказилди. Давлат-хусусий шерикчилик асосида 71 та, оилавий шаклда 4,5 минга яқин нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди.  

Умумтаълим мактаблари сони 10 минг  163 тага, нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони 449 тага етказилди. 37 та мактаб филиалига умумий ўрта таълим мактаби мақоми берилди. 700 минг нафарга яқин бола 1-синфга қабул қилинди.  

Инвестиция ва бошқа қўшимча дастурлар доирасида 563 та мактабда қуриш-таъмирлаш амалга оширилди ва 120 минга яқин янги ўқув ўрни яратилди. Қарийб 115 минг ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланди. 1 минг 800 га яқин таълим муассасасига қайта тикланувчи қуёш электр панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди. 53 та мактаб узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминланди. 1-синф ўқувчилари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилди.  

Мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари электрон шаклда берилиши йўлга қўйилди. 11-синф битирувчиларининг 12 минг нафарга яқини олтин, 2 минг нафардан ортиғи кумуш медаль билан тақдирланди. Мактаб битирувчиларнинг ОТМга киришдаги ўртача бали 77,1 баллга етказилди, давлат гранти ўринларининг 77 фоизини мактабларни 2023  йил битирувчилари ташкил этди.  

Мактаб директорини лавозимига тайинлаш учун менежерлик ўқув курсларида ўқиш ва менежерлик сертификатини олиш тартиби йўлга қўйилди. 500 та мактабда Президент мактабларининг баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов жараёнлари, 135 та мактабда 4 йўналишда танлов фанлари жорий этилди.  

Умумтаълим мактабларига 500 нафар хорижлик мутахассислар жалб этилди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА