Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2023 йилда 68 миллиард сўмлик ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари харид қилинди – "Дори-дармон" АК
12:27 / 2024-03-01

Фармацевтика соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, ушбу соҳанинг ривожланиш даражаси аҳолининг ҳаёт сифати кўрсаткичларига бевосита таъсир қилади. Давлатимиз раҳбари томонидан соҳани ривожлантиришга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Дори-дармон” акциядорлик компанияси ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Хусусан, аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш компаниянинг асосий фаолият йўналишларидан бири саналади. 

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан амбулатория даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахсларга 2023 йил давомида 468 120 та рецепт орқали 25 млрд. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди. 

Бу ҳақда АОКАда "Дори-дармон" АК бошқарма бошлиғи Соҳиб Маҳмудов иштирокида ўтказилган брифингда сўз юритилди. 

Шунингдек, ўтган йил давомида 962,6 млн. сўмлик дори воситалари электрон рецепт орқали беморларга бепул берилган. 

Давлат буюртмасига кўра, 2 154 784 доза гриппга қарши вакциналар олиб келинган. Компания томонидан ўтган йилда 14,7 млрд. сўмлик 682 465 флакон инсулин кирим қилинган. Шундан 272 825 флакон инсулин Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказиб берилди. 

Компания томонидан Германиянинг “Biotest Pharma GmbH” томонидан ишлаб чиқарилган 3 800 дона “Интратект” – Одам нормал иммуноглобулини хариди амалга оширилди ва шартнома асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Oʻzmedimpeks” давлат муассасасига етказиб берилди. 

М.Қосимова, ЎзА