2023 йил 1 январдан Хорватия евро ҳудудга қўшилади
Европа Иттифоқининг иқтисодиёт ва молия бўйича вазирлар кенгаши Хорватиянинг 2023 йил 1 январдан евро ҳудудига қўшилиши ҳақидаги қарорни маъқуллади.
Бу ҳақда ЕИ кенгаши матбуот хизмати баёнотида айтилади, — дея хабар бермоқда “Арменпресс”.
— Европа Иттифоқи кенгаши зарур ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилди, — дейилади мазкур ҳужжатда. Келгуси йил Хорватия евро ҳудудга қўшилган 20 давлатга айланади.
Аввалроқ бу қарор ЕИнинг 24 июндаги саммити ва 5 июлда Европарламент томонидан маъқулланган эди.