Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 173,7 миллиард сўмлик 101 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган. 52,2 миллиард сўмлик 10 та мурожаатда солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган.
Шунингдек, 115,4 миллиард сўмлик 81 та мурожаат бўйича давлат солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган. 6,1 миллиард сўмлик 10 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.
Қолаверса, Солиқ қўмитасига 2023 йил январь-март ойларида ҳудудий солиқ органларининг камерал солиқ текширувлари натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан келиб тушган шикоятларнинг 303 таси (834,7 млрд сўм) кўриб чиқилган.
Кўриб чиқилган ушбу шикоятларнинг 94 таси (112,5 млрд сўм) тўлиқ қаноатлантирилган. 51 таси (34 млрд сўм) қисман қаноатлантирилган. 158 таси (688,2 млрд сўм) қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Тўлиқ ва қисман бекор қилинган 146,5 миллиард сўмлик ҳудудий солиқ органларининг қарорлари қуйидаги солиқ турларига тўғри келади. ҚҚС — 111,4 млрд. сўм, фойда солиғи — 31,6 млрд. сўм, акциз солиғи — 0,8 млрд. сўм, бошқа солиқ турлари — 2,7 млрд. сўмни ташкил этади.
Ш.Маматуропова,
ЎзА