Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2023-2025 йилларда 1,3 млрд. куб метр сув иқтисод қилинган
17:27 / 2025-11-20

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирликларининг “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг ижроси ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисида”ги ахборотлари эшитилди.

Эшитувда қайд этилганидек, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида қишлоқ хўжалигида 159,1 трлн. сўмлик деҳқончилик, 193,6 трлн. сўмлик чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бундан ташқари, куз-қиш ва эрта баҳор мавсумида 4 минг 432 гектар иссиқхонада маҳсулот етиштирилиб, кам ҳосилли, иқтисодий самарасиз 18,8 минг гектар боғ, 6,8 минг гектар токзор реконструкция қилинган.  

Ҳосилдорликни янада  ошириш мақсадида замонавий агротехнология ҳамда интенсив экиш усуллари қўлланилиб, қўшимча 1,2 млн. тонна ҳосил етиштирилган. Ўртача ҳосилдорлик 45,7 центнерни ташкил этган.

Сув хўжалиги соҳасида сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни жорий қилиш, ирригация тадбирларини амалга ошириш, ерларни лазерли текислаш, сувни тежовчи агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳисобидан йиллик 10 млрд. куб метргача сув тежалишига эришилган.

Шунингдек, ўтган даврда 1 минг 586 км. каналлар, 310 км. суғориш тармоқлари, 102 та гидротехника иншооти, 29 та насос станцияси, коллектор-дренаж тармоқларининг 1 минг 17 км. қисмида қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 32 минг 755 км. қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилган.

Соҳада амалга оширилган ирригация ва мелиорация тадбирлари натижасида 2023-2025 йилларда 1,3 млрд. куб метр сув иқтисод қилиниб, 858 минг гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланган, 51 минг гектар майдон қайта фойдаланишга киритилган, 319 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланган, минг гектар шўрланган майдонлар қисқаришига эришилган.

Эшитувда вазирликлар томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.  Мавжуд муаммоларни ечиш чораларини кўриш бўйича таклифлар берилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА