Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилнинг биринчи ярмида қурғоқчиликдан кўрилган зарар дунё бўйича 13,2 миллиард долларни ташкил этган
18:09 / 2022-09-07

Жорий йилнинг олти ойида сайёрамизнинг қатор минтақалари аввал кузатилмаган кучли қурғоқчиликка дуч келди. Кўрилган зарар 13,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. ТАСС агентлиги Aon халқаро суғурта компаниясининг маълумотларига таяниб ушбу хабарни тарқатди.

Хусусан, Европа қитъаси бу йил кейинги 500 йилдаги энг кучли қурғоқчиликни бошдан ўтказди. Об-ҳавонинг қуруқ келишидан АҚШ, Хитой ва Покистон мамлакатлари катта зиён кўрди. Масалан, Хитой дарёларида сув сатҳи сезиларли равишда пасайиб кетгани туфайли маҳаллий гидроэлектр станцияларида электр ишлаб чиқариш 40 фоизга тушиб кетган.

Натижада Сичуань провинциясида Toyota Motor автомобиль компаниясининг заводи фаолиятини тўхтатиб қўйди. Қурғоқчилик ва ёнғинлар туфайли Европа мамлакатларида ҳосилнинг сезиларли қисми нобуд бўлди. Бундан ташқари, дарёларда сув қуриб қолиши туфайли кемалар қатнови ҳам издан чиқди, натижада товарлар етказиб бериш занжирида узилишлар кузатилди.

Иқлимшуносларнинг башорат қилишича, келгуси 30 йил давомида дунёнинг кўплаб минтақаларида қурғоқчилик одат тусига киради.