2022 йили 800,8 миллион долларлик электротехника маҳсулотлари экспорт қилинди
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган 2022 йилда электротехника саноати корхоналари томонидан умумий қиймати 800,8 миллион доллардан ортиқ 196 турдаги маҳсулотлар 60 та мамлакатга экспорт қилинди.
Қайд этилишича, “GSP+” имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Европанинг Буюк Британия, Франция, Германия, Руминия, Славения, Чехия, Австрия ва Венгрия давлатларига, шу билан бирга Ироқ, Ливан, Марказий ва Ғарбий Африканинг Гана, Камерун Республикаларига тарихда биринчи марта электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган.
4 та халқаро кўргазмада миллий маҳсулотлар учун алоҳида майдон ажратилди. Кўргазмалар давомида корхоналар қарийб 50 миллион долларлик шартномаларни имзолашга эришилган. Энг кўп маҳсулотлар экспорти Туркия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
ЎзА