Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилда Қирғизистонда олтита инвестиция лойиҳаси амалга оширилади
18:10 / 2021-12-24

Уларнинг орасида тўхтаб қолган корхоналарни қайтадан ишга тушириш лойиҳалари ҳам бор, дейди инвестиция вазири вазифасини вақтинчалик бажариб келаётган Нурадил Баясов.

Унинг таъкидлашича, бу ерда гап Кара-Болтадаги анча вақтдан буён фаолият кўрсатмаётган гилам тўқиш комбинати ҳақида бормоқда. Ниҳоят ушбу лойиҳанинг биринчи босқичига 400 минг доллар сармоя киритадиган инвестор пайдо бўлган.

Режага кўра, комбинат ишга тушса шаҳарликлар учун 800 дан 1 мингтагача иш ўринлари очилади. Умуман, мазкур лойиҳага жами 25 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Европа стандартларига мос тушадиган янги тиббий марказ қурилиши режалаштирилган. Ушбу клиника қайси йўналишда фаолият юритиши аниқ айтилмаяпти, лекин инвестор томони ушбу лойиҳага 250 минг доллар ажратгани маълум қилинди.

Шунингдек, мазкур марказ учун халқаро талабларга жавоб берадиган техникалар харид қилинади. Дарвоқе, мазкур марказга ўрнатиладиган битта жиҳознинг нархи 1 миллион 200 минг долларни ташкил этади.

Нурадил Баясовнинг таъкидлашича, лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, мамлакат иқтисодиётига яна 15-25 миллион доллар жалб қилиш имконияти пайдо бўлади.

Шунингдек, 2018 йилда бошланган лойиҳалар ҳам борлиги айтиб ўтилди. Вазирнинг маълум қилишича, ушбу лойиҳалар ҳам 2022 йилда ниҳоясига етказилади.