2022 йилда Европа Иттифоқининг дунёдан суюлтирилган газ ва қувурларни сотиб олишга сарфлаган харажатлари 3,3 бараварга ошиб, 208 миллиард еврони ташкил этди.
Евростат маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи ўтган йили асосан 27 давлатдан газ сотиб олган. Бу кўрсаткич бир йил аввал 62,5 миллиард еврони ва ўтган йилда эса 208 миллиард евро сарфлаганини кўрсатмоқда. Кўп йиллар давомида биринчи марта суюлтирилган газ қувурларни етказиб беришда нархлар бу даражда ошгани маълум қилинмоқда.
Қўшма Штатлар ўтган йили Европага энг кўп суюлтирилган газ сотувчиси бўлди. Aмерика етказиб бериш харажатлари 7 бараварга ошиб, 48,4 миллиард еврога етди. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи 2022 йилда Россия “кўк ёқилғиси” учун рекорд даражадаги 47,6 миллиард евро тўлаган. Шундан 16,2 миллиарди суюлтирилган газга тўғри келган.
Европа Иттифоқида суюлтирилган газ сотиш бўйича учинчи ўринни Қатар эгаллади. Унинг даромади 3,8 баробарга – 16,1 миллиард еврогача ошди.
Қувур газини сотишдан тушган даромадлар бўйича Россия етакчи бўлиб қолмоқда. Европа Иттифоқининг ушбу бандга сарфлаган харажатлари сўнгги ўн йилликларда максимал 31,4 миллиард еврогача ўсди.
Шундай қилиб, AҚШ Европа Иттифоқининг суюлтирилган газ ва қувур линиясига сарфлаган харажатларидаги улуши ўтган йили 23,4 фоизни, Россияники – 22,8 фоизни, Норвегияни – 11,9 фоизни, Жазоирни – 10,8 фоизни, Қатарники – 7,7 фоизни ташкил этди.
ЎзА