Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилда АҚШда инфляция даражаси пасайиши кутилмоқда
10:45 / 2022-02-12

АҚШ президенти Жо Байден таъминот занжиридаги муаммоларга барҳам бериб борилиши билан 2022 йилда мамлакатдаги инфляция пасайишини кутмоқда, деб хабар беради "Reuters"агентлиги.

Истеъмол моллари нархи кейинги қирқ йил давомида энг юқори кўрсаткични қайд этган шароитда Байден таъминотдаги муаммоларни ҳал қилишга ваъда берганди.

Оқ уй раҳбари “NBC News”га берган интервьюсида ўз маъмуриятининг автомобиллар нархи кескин ошиб кетишига сабаб бўлган ярим ўтказгичлар танқислиги муаммосини ечиш бўйича ишлари самара бераётганини айтди.

“Натижада нарх пасаймоқда”, деди президент.

Эслатиб ўтамиз, декабрда АҚШда маҳсулотлар ва хизматлар нархи 7 фоизга ошгани, бу эса, кейинги 40 йилдаги энг кескин ўсиш экани маълум қилинганди.