French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилда 77 нафар юрак туғма нуқсонли бемор болаларда жарроҳлик амалиёти ўтказилди
14:44 / 2023-04-28

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдамлашиш, қўллаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим ишларни амалга оширмоқда. Шу мақсадда фонд томонидан бемор болаларни чет элдаги нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.  

Бугунги кунда 30 йиллик юбилейини нишонлаётган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан уч томонлама ҳамкорлик битими имзолаган эди.  

Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти 1967 йили ташкил топган бўлиб, дунёдаги 30 дан ортиқ давлатлар билан ўзаро хамкорлик қилади. Ҳамкорлик доирасида ривожланаётган мамлакатлардаги 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланади. Фонд “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида ўтган давр мобайнида жами 426 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволатиб, соғломлаштирилди.  

Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти грант маблағлари ҳисобига 2022 йилда республика бўйича лаб-танглай туғма нуқсони, ортопедик оёқ ва бўйин нуқсони бўлган ҳамда куйишдан кейинги тананинг нуқсонлари бўлган 153 нафар болалар операция қилиб соғломлаштирилди.  

2004 йилдан буён эса жами 7 минг нафардан ортиқ ортопедик нуқсонли бемор болалар операция қилиб соғломлаштирилди. Шунингдек, 2022 йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб оилалардан 77 нафар юрак туғма нуқсонли бемор болаларда республикамиз клиникаларида жарроҳлик операциялари ўтказилди.  

Ундан ташқари ўтган давр мобайнида фонд томонидан 1313 нафар юрак туғма нуқсони бор бемор болалар республикамиз ва хорижий клиникаларда операция қилинди. Бугунги кунда мазкур барча дастурлар республикамиз клиникаларида самарали давом эттирилмоқда.  

Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида куни кеча Ислом Каримов номли Тошкент халқаро аэропортида Германия клиникаларига даволанишга юборилган узоқ муддатли даволаниш курсларини ўтаган 4 нафар ўзбекистонлик бемор болалар юртимизга қайтиб келди ва ота-оналарига топширилди.  

Бугунги кунда 7 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар Германия клиникаларида даволанишни давом эттирмоқда.  

Н.Усмонова, ЎзА