Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилда 69 та маданий мерос объекти таъмирлаш усуллари орқали асл ҳолига келтирилди
13:20 / 2023-03-09

АОКАда Маданий мерос агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда тизимда ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, мамлакатимизда ҳозирги кунга қадар 8 минг 210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шундан 4 минг 748 таси археология, 2 минг 252 таси архитектура объектлари, 678 таси монументал санъат асарлари, 532 таси диққатга сазовор объектлар ҳисобланади.  

Маданий мерос агентлиги томонидан 2022 йилда Туризм объектларининг инфратузилмасини ривожлантириш, маданий мерос объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган манзилли дастурлар асосида 72 та объект учун 144 миллиард сўм маблағ ажратилган.  

Шунингдек, мазкур маданий мерос объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. 2022 йил давомида 68 та объектда пудрат ишларини амалга ошириш учун 106,7 миллиард сўмлик шартномалар расмийлаштирилган ва 79,8 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилган.  

2022 йилда 55 та маданий мерос объектида реставрация ишлари бошланган бўлиб, 64 та маданий мерос объектининг лойиҳа-смета ҳужжатлари йил давомида ишлаб чиқилган ва бугунги кунда агентлик ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши муҳокамасида кўриб чиқиш учун киритилган.  

Маданий мерос агентлиги ва ҳудудий маданий мерос бошқармалари томонидан 2022 йил давомида 2 минг 208 та маданий мерос объектида мониторинг ишлари олиб борилди. Ўтган йил давомида алоҳида тарихий, илмий, бадиий, шаҳарсозлик ёки ўзгача ижтимоий аҳамиятга молик бўлган 69 та моддий маданий мерос объекти таъмирлаш усуллари орқали асл ҳолига келтирилди.  

Ерга ноқонуний эгалик қилиш ҳисобига 74 та маданий мерос объектига зарар етказиш ҳолатлари аниқланди ва таъсир чоларини кўриш мақсадида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.  

Республика ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган 8 минг 210 та маданий мерос объектидан, 1002 тасига ижара шартномаси тузилди. Ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 829 та йўл кўрсаткичлари (инглиз, рус ва бошқа тилларда) ўрнатилди ва бепул 219 та Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилди.  

Республикада 124 та давлат музейлари ва унинг филиаллари мавжуд. Жумладан, Маданий мерос агентлиги тизимида 37 та асосий музей, 75 та филиал фаолият юритиб келмоқда. Улардан 7 таси музей-қўриқхоналар ҳисобланади. Давлат музейлари фондларидаги музей ашёлари ва коллекциялари сони 2 миллион 525 минг 23 тани ташкил этади. 2022 йил давомида музейларга 3 миллион 904 минг 267 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрган.  

Шунингдек, Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар соҳаси бўйича 8 минг 210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан 7 минг 829 тасининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимига 98 фоиз объектлар киритилди. 7 та музей қўриқхона, жумладан, “Бухоро”, “Самарқанд”, “Ичан қалъа”, “Сармишсой”, “Шаҳрисабз”, “Термиз” ва “Қўқон” давлат музей-қўриқхоналари қўриқланадиган теграларининг чегаралари тасдиқланди.  

 

ЎзА