Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилда 5,5 мингга яқин фермерларга 105 миллиардлик моддий-техник ресурслар, уруғлик ва кўчатлар етказилган
18:48 / 2023-03-06

Қарор ва ижро

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда, ички ва ташқи бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашда касалликларга чидамли уруғ ва кўчатлар, моддий-техник ресурслар бирламчи ҳисобланади. Президентимизнинг 2022 йил 27 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига зарур техник ресурслар, уруғ, кўчат етказиб бериш ҳамда қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш вазифаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросервис оператор» давлат унитар корхонасига юклатилган.

Хўш, «Агросервис оператор» ДУК томонидан мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бу борада «Агросервис оператор» ДУК директори Азиз Шукуров ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Юртдошларимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашда соҳада олиб борилаётган ишлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади, – дейди Азиз Шукуров. – «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтган 2022 йилда 5 ярим мингга яқин фермер ҳамда деҳқон хўжаликларига 105 миллиард сўмлик зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик ва кўчатлар етказиб берилди. Бунинг самараси ўлароқ, 55 минг гектардан ортиқ майдонда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилди, 100 мингдан ортиқ аҳоли вакилларининг мавсумий ва доимий иш билан бандлиги таъминланди. Ишчиларнинг ойлик даромадлари ўртача   8-12 миллион сўмни ташкил этди.

«Агросервис оператор» давлат унитар корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларининг маҳсулот етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида 2022 йилда 825 тоннадан ортиқ 41 миллиард сўмга тенг уруғликлар, 8 минг 500 тоннадан ортиқ 36 миллиард сўмлик минерал ўғит, 725 тонна 11 миллиард сўм миқдоридаги ёқилғи-мойлаш материаллари ҳамда 15 миллиард сўмлик бошқа моддий-техник ресурслар етказиб берилди.

Соҳада халқаро ҳамкорлик ҳам яхши йўлга қўйилган, илғор давлатлар амалиёти мунтазам ўрганиб борилади. Мисол учун, ҳозирда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларини сифатли ва ҳосилдор уруғликлар билан таъминлаш мақсадида Франциянинг “Sakata”, «Ҳиндистондаги Safal Bio Seeds”, Голландиянинг “Basf” ва “Bejo” уруғчилик компаниялари билан алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда маҳсулот етиштирувчиларга ҳосилдор ва сифатли уруғлар етказиб келинмоқда.

Шунингдек, тўқсонбосди усулида ва плёнка остида, жумладан эрта баҳорда тайёр бўладиган саримсоқ пиёз, пиёз, карам, тарвуз ва бошқа сабзавот маҳсулотларини етиштириш мақсадида маҳсулот етиштирувчиларга 23 миллиард сўмлик моддий техник ресурслар етказиб берилган бўлиб, айни пайтда деҳқонларимиз томонидан эрта баҳорда тайёр бўладиган маҳсулотлар етиштириляпти.

Интенсив боғ ва токзорларни ташкил этиш ишлари ҳам фаолият режаларимиздан ўрин олган. Шундан келиб чиқиб, Жаҳон банкининг 65 миллион доллар маблағлари ҳисобидан «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида интенсив боғ ва токзорларни ташкил этиш йўлга қўйилган. Улар тайёр ҳолда топширилиши  фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик  субъектлари учун янги имкониятлар яратади. Жумладан, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган 10 гектардан кам бўлмаган боғдорчилик ва узумчилик фаолияти учун ажратилган ерларда интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш, шунингдек, яроқсиз, самарасиз боғ ва токзорлар ўрнига янгисини яратиш кўзда тутилган. ДУК ва буюртмачи ўртасида имзоланадиган шартномада «тайёр ҳолда» топшириш тамойили асосида боғ ва токзорлар ташкил этилиб, шартнома қийматининг 20 фоизини олдиндан, қолган фоизини 7 йил давомида бўлиб тўлаш, дастлабки 3 йил мобайнида парваришлаш харажатлари ДУК томонидан қопланиши ҳамда тўлов тўлиқ амалга оширилгунга қадар ер майдонига бўлган ижара ҳуқуқини ДУК фойдасига гаровга қўйиш шарти белгиланади.

Ушбу лойиҳанинг афзалликлари шундаки, биринчидан, интенсив боғлар лойиҳа доирасида пудратчи томонидан 3 йил давомида парвариш қилинади. Ўз ўрнида амалий ўқитиш ва тажриба алмашиш йўлга қўйилади хамда 3 йил давомида малакали агрономлар томонидан ўқитилади. Иккинчидан, боғларни ташкил этишда сертификатланган кўчатлар экилиб, парваришланади. Учинчидан, барпо этилган боғларда 3 хил турдаги техникалар (чангловчи, ёввойи ўтларни механик равишда йўқ қилиш тизими, ҳосилни йиғиш техникаси) ишлатилади ва томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилади. Яна бир жиҳати, Жаҳон банкининг халқаро консультантлари томонидан 10 йиллик харажатлар ва даромадларнинг деталлаштирилган лойиҳа режаси ва смета харажатлари тайёрланади.

 

ЎзА мухбири Муҳтарама Комилова ёзиб олди.