Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилда 4,6 миллион уй хўжалигида интернетга уланиш имконияти яратилди
09:52 / 2023-03-29

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан 2022 йилда соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Таъкидланишича, ахборот-коммуникация хизматлари ҳажми 2021 йилга келиб 17,8 трлн. сўмга, 2022 йилда эса 22,9 трлн. сўмга етди. 2022 йилда жами 4,6 миллионта уй хўжалигида интернетга уланиш имконияти яратилган. 2022 йилга келиб жами интернет фойдаланувчилари 31,1 миллионни ташкил қилди. Шундан мобиль интернет фойдаланувчилари сони 29,5 миллионта. 

Тизимдаги IT олий таълим муассасалари - Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг 6 та филиали, Тошкент шаҳридаги Инҳа ва Амити университетлари томонидан 35 дан ортиқ мутахассислик бўйича 29 мингдан ортиқ олий маълумотли кадрлар тайёрланмоқда. 

2022 йилда рақамли таълимни ривожлантириш борасида АКТ соҳасида олий маълумотли кадрларни тўлиқ масофавий тарзда халқаро стандартлар асосида тайёрлайдиган “EPAM Systems” халқаро IT-компанияси билан ҳамкорликда “IT-Park University” рақамли университети фаолияти йўлга қўйилди.  

Аҳолининг рақамли кўникмаларини ошириш мақсадида республика бўйича 205 та рақамли технологиялар ўқув марказларида 128 мингдан ортиқ тингловчи, шу жумладан, 33 минг нафар давлат ходимлари малакасини оширди.  

IT соҳасида хусусий сектор вакилларига яратилган шароит ва имкониятлар натижасида IT-Парк резиденти бўлган хусусий таълим марказлари сони 191 нафарга етди.  

2019-2022 йилларда «Бир миллион ўзбек дастурчи» лойиҳаси доирасида таълим олганлар сони 2,5 миллиондан ошган.  IT соҳадаги ўқув курсларда таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 15 мингдан ортиқ ёшга компьютер харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилди.  

 

ЎзА