Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилда 207 миллион нафар ишсиз: жаҳон меҳнат бозоридаги манзара экспертлар нигоҳида
08:28 / 2022-01-19

Коронавирус пандемияси дунё иқтисодиёти муҳим йўналиши саналган ишсизлик муаммосини ҳам анча кескинлаштириб юборди. Инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилаётган чеклов тартиби иш ўринлари ёпилишига олиб келди, одамларнинг кундалик тирикчилик кўйида шуғулланаётган касб-корига жиддий зарба берди.

 Пандемия ана тугади, мана ниҳоясига етди, дейилаётган бир пайтда коронавируснинг янги турлари пайдо бўлаётгани ишсизлик муаммосини бартараф қилиш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни ҳам йўққа чиқармоқда. Натижада шундай ҳам долзарб бўлиб келган ишсизлик муаммоси пандемия даврида янада кучайди. Мутахассислар энди ушбу масалани ҳал этиш учун анча йил керак бўлади, дейишмоқда.


Negocios gastronómicos y de otros rubros lucen nuevo rostro en Miraflores -  Municipalidad de MirafloresMunicipalidad de Miraflores

БМТнинг иқтисослашган муассасаси ҳисобланган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) маълумотига кўра, 2022 йилда дунё бўйича ишсизлар сони 207 миллион кишига етади. Бу 2019 йил - инқироз давригача бўлган ҳолатдан 21 миллион кишига кўп. Ташкилотнинг душанба куни Женевада эълон қилинган ҳисобот маърузасида айни рақамлар келтирилган.
- Глобал ишсизлик, кутилганидек, COVID-19 пандемиясигача бўлган даврга нисбатан ошади ва ушбу тенденция камида 2023 йилгача сақланиб қолади, - ёзади маъруза муаллифлари. - 2022 йил ушбу миқдор 207 миллион атрофида бўлади. Бу кўрсаткич 2019 йил 186 миллион кишини ташкил этган. ХМТ 2022 йилда меҳнат бозори қайта тикланади, дея берган ҳисобот кўрсаткичини энди пастга қараб ўзгартирмоқда. Бу маълум бир маънода COVID-19 нинг яқинда тарқалган “омикрон” ва “дельта” вариантлари оқибатини ўзида акс эттирмоқда. Қолаверса, пандемиянинг келгуси эволюцияси ҳам қоронғилигича қолмоқда.
ХМТ иқтисодий ўсишнинг сўнгги ҳисоб-китобига асосланиб таъкидлашича, 2022 йилда ишланган соатлар миқдори пандемиягача бўлган давр билан солиштирганда қарийб 2 фоиз паст бўлади. Ўтган йил июнь ойида ташкилот ушбу кўрсаткич 2022 йилда 1 фоиз қисқаради, деган эди.

Глобальный саммит МОТ: от сегодняшних решений зависит будущее человечества  | Новости ООН

Экспертларнинг таъкидлашича, пандемия юзага келтирган инқироз “турли ишчи гуруҳлар ёки мамлакатларга турлича таъсир кўрсатган. Бу эса мамлакатлар ичида ҳамда мамлакатлар ўртасида тенгсизликни янада чуқурлаштиради, барча давлатларнинг иқтисодий, молиявий ва ижтимоий асосларини кучсизлантиради".

Аҳоли жон бошига даромаднинг юқори даражасига эришган мамлакатларда меҳнат бозорининг тикланиш жараёни анчайин тез юз бермоқда. Ўртачадан паст даромадли давлатларда эса аҳвол жуда ёмон, дейилади ҳисобот маърузасида.

Европа ва Шимолий Америкада меҳнат бозори тез тикланиш жараёнини намоён этмоқда. Шу билан бирга экспертлар Жануби-Шарқий Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари меҳнат бозоридаги аҳвол ўта ташвишли эканини айтмоқда.

Умуман, сайёрамиз бўйлаб меҳнат бозорининг 2019 йилгача бўлган даври кўрсаткичига 2023 йилда тўлиқ эришилади, дея билдирилаётган фикрлар мутахассислар томонидан бироз “ҳаёлпарастлик” сифатида баҳоланмоқда.

МОТ: легко и быстро выйти из кризиса не получится | Новости ООН

Ҳисоботда айтилишича, меҳнат бозоридаги инқироз, айниқса, хотин-қизлар бандлигига кучли таъсир кўрсатган ва бунинг таъсири бир неча йилга чўзилиши мумкин. Бундан ташқари, таълим муассасалари ёпилиши ва касбга тайёрлаш тизимидаги камчиликлар ёшлар учун узоқ муддатли салбий оқибатга олиб келади.

- Келаётган икки йил учун билдирилаётган башорат ўзгарувчан, меҳнат бозорининг тикланиши эса жуда секин ва беқарор кечади, - дейди ХМТ бош директори Гай Райдер. - Меҳнат бозоридаги аҳвол ўнгланмагунча, дунё иқтисодиёти ҳам ўнгланмайди. 

Демак, хулоса қилиш мумкинки, иқтисодий тикланишга меҳнат орқали эришилади. Қанча кўп иш ўрни очилса, одамлар шунча кўп меҳнат қилади ва мамлакати иқтисодий юксалишига ҳисса қўшиши баробарида ўз турмуши фаровонлигини ҳам юксалтиради. Табиийки, буларнинг бари дунё иқтисодиётининг умумий кўрсаткичига ижобий таъсир кўрсатади.


С.Раҳимов, ЎзА