French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йил Бутунжаҳон ёшлар фестивали Тошкентда ўтказилади
13:29 / 2021-11-28

Кеча, 27 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Бутунжаҳон ёшларининг вертуль фестивали (UTS)нинг ёпилиш маросими ташкил этилди.

Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитаси ва бир қатор халқаро ташкилотлар ҳамкорлигидаги фестиваль жорий йилнинг 20 ноябрида онлайн тарзда бошланиб, қитъадаги 100 дан зиёд ташкилот ёшларини қамраб олганди.

Фестивалнинг ёпилиш маросимида қатнашган Халқаро олимпия қўмитаси бош директори Кристоф де Кеппер, Халқаро паралимпия қўмитаси раҳбари Эндрю Парсонс ва бошқалар бир хафта давомида ўтган тадбирлар, онлайн учрашув ва мулоқотлар жаҳон ёшларни бирлаштириш ҳамда ҳамжиҳат бўлишида катта аҳамият касб этганлигини таъкидлади.

Қолаверса, фестиваль доирасида макси-фит, аэро расм олиш, шунингдек, имконияти чекланган инсонлар учун ўтган ўйинлар, фитнес машқлари минглаб иштирокчиларни қамраб олди. Бундан ташқари, ёшлар муаммоларига бағишланган 6 та конференция, Халқаро олимпия қўмитасининг ёш етакчилари семинари ташкил этилди.

Мамлакатимиз ёшлари учун мазкур фестивалнинг аҳамиятли жиҳати, унда юртимиз вакиллари ҳам ўз ғоя ва чиқишлари билан қатнашди.  

Эътиборли жиҳати, Ар-Риёддаги фестивалнинг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов махсус чиқишни амалга ошириб, 2022 йилги Бутунжаҳон ёшларининг вертуль фестивали (UTS) Ўзбекистонда ўтказилишини эълон қилди.

Бу, мамлакатимиз ёшларининг жаҳондаги тенгдошлари билан яқинлашувини, дунёдаги баркамол авлод вакилларининг мавжуд ютуқ ва муаммолари Тошкентда ҳал этилишини, ёшларнинг 2022 йилдаги интеллектуал ғоялари, ташаббуслари айнан Ўзбекистондан бошланишини таъминлайдики, бу Ватанимиз ёшларининг халқаро майдондаги обрў-эътибори ошишига, турли илғор қараш ва ташаббуси дунёга кенг ёйилишига хизмат қилади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА