2022-2023 йилларда умумий қиймати 14,7 триллион сўм бўлган 270 та саноат лойиҳаси дастури шакллантирилди
Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда
Вилоят улкан саноат салоҳиятига эга бўлсада, бугунги кунда ялпи ҳудудий маҳсулотда саноат улуши атиги 18 фоизни ташкил этади.
Шуни ҳисобга олиб, 2022-2023 йилларда амалга ошириладиган, умумий қиймати 14,7 триллион сўм бўлган 270 та саноат лойиҳаси дастури шакллантирилгани қайд этилди.
Бундан ташқари, давлат аҳамиятидаги 7 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
ЎзА