Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йилнинг энг яхши тарихчи фотографи аниқланди
14:06 / 2021-11-27

Нобель мукофоти совриндори, ёзувчи Уильям Фолкнер “Ўтмиш ҳеч қачон ўлмаган” деб ёзган эди.

 Бу машҳур иқтибос нақадар ҳаётий эканини Буюк Британияда бўлиб ўтган “Йилнинг энг яхши тарихчи фотографи” танлови иштирокчилари ижоди кўрсатиб берди. Тадбирда дунёнинг турли бурчакларидан келган сураткашлар ўзлари яшаётган ҳудуддаги тарихий жойлар, иншоотлар манзараси акс этган ишларини тақдим этишди.

Ижод намуналари асллиги, мазмуни, муаллифнинг техник маҳорати, шунингдек, тасвир ортидаги воқеага қараб баҳоланди.

- Сўнгги бир неча йил ичида пандемия туфайли жуда кўп, турли хил чекловлар жорий қилинди, қийинчиликларни бошимиздан кечирдик, - деди Буюк Британиянинг “Sky History” компанияси вице-президенти, танлов ҳакамларидан бири Ден Корн. - Шунга қарамай, ижод ҳечам тўхтамаганини кўриб турибмиз. Бу ерда намойиш этилаётган ажойиб суратлар кишига ўзгача завқ бағишлайди.

Асосий соврин Стив Лиддиардга Уэльсдаги “Уайтфорд Поинт маёқчаси” сурати учун берилди. Бу бино 1865 йил қурилган бўлиб, доимо сураткашлар эътиборини жалб қилиб келган.

“Херефорд собори”, “Гластонберидаги Авлиё Майкл минораси”, “Нортумберленддаги Бамбург қальасида қуёш ботиши” асарлари ҳам ҳайъат эътирофига сазовор бўлди.