Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“2021 йилнинг энг яхши спортчиси” йил талабаси бўлди
16:30 / 2022-01-28

Хабарингиз бор, ҳар йили Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан истеъдодли ва шижоатли ёшларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси” республика танлови ўтказилади.

Аҳамиятлиси, бу йилги мазкур танловда “2021 йилнинг энг яхши спортчиси” Акбар Жўраев йил талабаси ғолиблари сафидан жой олди.

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Кеча мазкур танловнинг якуний босқичи Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан онлайн тарзда ўтказилди ва ташкилий қўмитанинг якуний хулосасига кўра, “Йилнинг энг яхши спортчи-талабаси” номинациясида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 3-босқич талабаси Aкбар Жўраев 1-ўринга муносиб, деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Aкбар Жўраев 2021 йил давомида Токио-2020 ёзги олимпия ўйинларининг ғолиби ва рекордчиси, шунингдек, Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритдим эди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА